Аждодларни ёд этиб

Ўзбекистонимизнинг барча ҳудудларида февраль ойи ўзгача тараддуд билан кутиб олинади. Чунки, бу ойда боболаримиз –Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд топган кунлари кенг нишонланади.

Жумладан, Сергели туманидаги 104-мактабда ҳам ушбу сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни мактабнинг катта ўқитувчиси Насиба Райимқулова кириш сўзи билан очди. Сўнгра саҳнага Навоий ҳамда Бобур сиймосидаги ўқувчилар чиқиб келишди. Улар ижросида мактаб жамоа­си ва меҳмонлари бобокалонларимиз ижодидан намуналар ўқишди ва улар ҳаётига оид саҳна кўринишларини ҳам тақдим этишди. Ўқувчиларнинг бундай чиқишларидан уларнинг бу кунга алоҳида тайёргарлик кўрганликлари кўриниб турарди. Буни залдаги гулдурос қарсаклардан ҳам англаш мумкин эди.

Тадбир давомида тақдим этилган ижодий чиқишлар орқали ўқувчилар бу икки буюк шахс ҳақида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлдилар.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Har bir bola – e’tiborda

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: