Умуминсонийлик – бош мезон

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган кунга ҳам саноқли кунлар қолди. Ҳар бир фуқаро эътиқоди ва сиёсий-ижтимоий қарашларидан келиб чиқиб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз беради.

Таъкидлаш лозим, бу галги сайлов аввалгиларидан бир мунча фарқ қилиб, жараёнга янгиликлар жорий қилинмоқда. Яъни, ушбу сиёсий тадбирда илк бор кўзи ожиз фуқароларга брайль алифбосида сайлов мавзуси бўйича турли рисолалар чоп этилиб, сайлов участкаларига тарқатилди. Айни пайтда кўзи ожиз сайловчилар учун нашр этилган бюллетенлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, округ сайлов комиссияларига юборилди. Эътиборлиси, бу қулайлик Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида биринчи бўлиб, юртимиздаўтадиган сайлов жараёнига татбиқ этилди.

Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамиятининг берган маълумотига кўра республика бўйича 39 мингдан зиёд кўзи ожиз фуқаро рўйхатга олинган. Уларнинг барчаси сайлаш ҳуқуқига эга. Юқоридаги қулайлик кўз соҳасида нуқсони бор фуқароларнинг ҳам мазкур сиёсий жараёнда бевосита иштирок этишини таъминлайди.

– Ватанимизнинг келажакда янада тараққий этиши, фуқароларимизнинг яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирокига боғлиқ, – дейди Хоразм вилоятининг 12-Хоразм сайлов округи комиссияси котиби Баҳром Бекжонов. – Бу галги сайловларда вилоятимизда яшовчи 1588 нафар кўзи ожиз фуқаро ҳам иштирок этади. Уларнинг 7 нафари русийзабон фуқаролар бўлгани боис, уларга рус тилида бюллетенлар тақдим этилади.

Ушбу бюллетень намунаси иловага мувофиқ шаклда тасдиқланган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар берилган. Ўнг томонида бўш квадратларда чегаралари рельефли-нуқтали бўртмалар орқали жойлаштирилган.

– Мамлакатда юз бераётган сиёсий жараёнларда иштирок этиш кишида ишонч ва рағбат ҳиссининг ошишига замин яратади, – дейди урганчлик Наргиза Сапаева. – Бу йил Президент сайловида илк бор бевосита ўзим қатнашаман. Барча юртдошларимни ушбу сиёсий тадбирда фаол бўлишга чақираман.

Бир сўз билан айтганда, яқинлашиб келаётган сайловда мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси фаол бўлиши ҳамда юрт тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши лозим.

М. ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  Бош қомус ва қонунчилик: осойишта ҳаётимиз асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: