ПОЙТАХТИМИЗДА КАТТА СПОРТ БАЙРАМИ

Пойтахтимизда футзал бўйича Осиё чемпионати бошланди. Унда қитъамизнинг 16 та сараланган терма жамоаси мусобақа медаллари ҳамда жаҳон чемпионатига бериладиган 5 та йўлланма учун баҳслашади.

Мусобақада баҳсларни бошқариб бориш учун Осиё футбол конфедерацияси томонидан Ироқ, Хитой, Япония, Австралия, Эрон, Иордания, Қирғизистон, Малайзия, Филиппин, Бирлашган Араб Амирликлари ва Вьетнам давлатларидан 16 нафар ҳакам саралаб олинган. Бу сафарги қитъа чемпионатида мамлакатимиздан ҳакам иштирок этмайди. ФИФА футзал рефереси Шуҳрат Пўлатов жароҳати сабаб Осиё чемпионатида иштирок эта олмайди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувни Саудия Арабистонига қарши ўтказади.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Зумрадойлар беллашуви

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: