XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-7)

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида Обод турмуш йили мавзуига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз бар­қарор тараққиёти ва юртимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида олиб борилаётган сиёсий-ҳуқуқий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнларига доир батафсил маълумотлар тадбир иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди.

Мамлакатимизнинг Берлиндаги дипломатик ваколатхонасида Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти якунлари ва “Обод турмуш йили” дея эълон қилинган 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

“Shulz active reisetage” 20-Дрезден минтақавий сайёҳлик ярмаркаси доирасида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси томонидан Германиянинг “Shulz active reisetage GmbH” компанияси ва Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Turkestan Travel” сайёҳлик компанияси билан ўзаро ҳамкорликда уюштирилди.

Яна ўқинг:  APPLEДАН АЖАБТОВУР СОАТЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: