Кўмагингиз учун ташаккурлар айтаман
Ҳурматли “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг жонкуяр ходимлари! 1998 йилда туғилган фарзандим Муҳаммаджон Шерматов шу йили туғма юрак нуқсони хасталиги бўйича Ҳиндистонда даволаниб қайтди. Сизларга фарзандларимиз соғлигини тиклаш йўлида кўрсатаётган кўмагингиз учун ташаккурлар айтаман. Келажакдаги хайрли ишларингизда омад ва зафарлар тилайман.
Ёрқиной ШЕРМАТОВА,
Сирдарё вилояти,
Гулистон шаҳри