Исталган қурилмани симсиз қувватлаш мумкин
Замонавий гаджетлар фаол ишлатилганда аккумулятор жуда тез қувватини йўқотади. Energysquare стартапи, бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилмани қувватлай оладиган қувват олдиргични ўйлаб топишди.
Бунинг учун фақатгина, гаджетни орқа қопқоғига махсус наклейкани ёпиштириб, уни мобил қурилманинг разёмига улаш ва қувватлаш гиламчасига қўйиш керак бўлади. Ёпишқоқ қисмлар ингичка, электр ўтказа оладиган ҳошиялар бўлиб, унинг бир томонига Lightning, Micro-USB ёки USB-C разёми уланган. Қувватловчи гиламча эса электр ўтказмайдиган материалга ўрнатилган ўтказувчи квадратлардан иборат. Бу турдаги кўпчилик қурилмалардан фарқли ўлароқ, у электромагнит индуксиядан эмас, балки бир мунча соддароқ – электр ўтказувчанликдан фойдаланади. Қувватланадиган мослама гиламчанинг иккита турли квадратчасига қўйилса, электродлар уланади ва қувватлаш жараёнини бошлайди. Муҳими, наклейка иккита турли квадратда ётишидир. Бунда гиламчадан бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилма қувват олиши мумкин.
Бошқарув тизими ҳар бир квадратчани алоҳида назорат қилади. Бу эса турли протоколга эга қурилмаларни қувватлаш имконини беради. Қувватланиш даражаси 100 фоизга етганда гиламча автомат тарзда ўчади. Тизим инсон учун тўлиқлигича зарарсиздир. Қувватлаш гиламчаси сувдан қўрқмайди, уни ҳатто ювса ҳам бўлади.
Г. ЭГАМБЕРДИЕВА