JAMG`ARMA FAOLIYATIDAN (2013-6)
Фарғона вилоятида
жамғарманинг минтақавий филиали томонидан вилоят Касаба уюшмаси, вилоят ҳокимлиги, Халқ таълими Бошқармаси ходимлари ҳамда имконияти чекланган болалар махсус ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари раҳбарлари иштирокида жамғарманинг 20 йиллик байрамига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Шунингдек, вилоятдаги Кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатида ҳам тарбияланувчи болалар ва тарбиячилар учун жамғарма фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.
Жиззах вилоятида
жамғарманинг минтақавий филиали, туман Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Зарбдор тумани Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида 150 нафар ўқувчилар иштирокида “Одам савдосига қарши кураш” мавзусида тадбир ўтказилди.
Андижон вилоятида
жамғарманинг минтақавий филиали Избоскан тумани “Яккатут” қишлоқ врачлик пунктида ва 1-сонли ўрта мактабда ўсмир қизлар ва ўқувчилар иштирокида “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун хавфли?” “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари” ва “Балоғат даври” мавзуларида давра суҳбатларини ўтказди.
Қорақалпоғистон
Республикасида
жамғарманинг минтақавий филиали томонидан тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Қонликўл тумани “Бескўпир” овул фуқаролар йиғинида жами 394 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга хайрия ёрдами сифатида дори-дармонлар берилди.
Сурхондарё вилоятида жамғарманинг минтақавий филиали томонидан тиббий ижтимоий патронаж бригадаси Термиз шаҳар “Сурхон соҳили” маҳалласида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, ўсмир қизларга керакли маълумотлар берилди.
Аббосжон Эргашев
“Соғлом авлод учун” жамғармаси бош мутахассиси