Энг қийин тил қайси?

  • Маълумотларга кўра, Ер юзида 6 минг 809 та тил бор. Бу тилларга эгалик қилувчиларнинг аксарияти Африка ва Осиёда.
  • Тилларнинг айримлари ривожланиб, сўзлашувчилари сони кўпайиб боряпти. Айримлари эса, йўқолиб кетиш хавфи остида.
  • Тил яшаб қолиши учун унда сўзлашувчилар сони камида 100 минг киши бўлиши керак. Ҳозир дунёда 400 га яқин тил йўқолиб бораётган тиллар сафига киритилган.
  • Тиллар ўлишининг асосий сабабларидан бири унда сўзлашувчиларнинг нотекис тақсимланганидир. Ер юзи аҳолисининг 80 фоизи 80 та тилда сўзлашади. 3500 та тилдан эса сайёра аҳолисининг 0,2 фоизигина фойдаланади, холос.
  • Ҳозир 46 та тилда фақат бир кишигина сўзлашади. Агар бу тиллар бошқаларга ўргатилмаса, улар ўтмиш бўлиб қолиши турган гап. Шунингдек, 3-4 кишигина биладиган тиллар ҳам талайгина. 200 га яқин тилнинг эса 10 нафардан сўзлашувчиси бор.
  • Африка қитъасида жами 1000 дан ортиқ тилда сўзлашилади.
  • Папуа-Гвинеяда 700 дан кўпроқ тил амал қилади. Уларнинг қай бирини давлат тили сифатида белгилаш анча вақт баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Шу сабабли конституцияда давлат тили йўқлиги белгиланган. Иш юритишда инглиз тили ва унинг маҳаллий лаҳжаси – пижин-инглишдан фойдаланилади.
  • Хитой тилининг мандарин лаҳжаси энг кўп сўзлашувчига эга – унда 885 миллиондан ортиқ киши гаплашади. Бу борада иккинчи ўринни испан (332 миллион), учинчи ўринни инглиз (322 миллион), тўртинчи ўринни бенгал тили (189 миллион) эгаллайди.
  • Халқаро сунъий тил – эсперантонини 1887 йили варшавалик врач Людвик Заменгоф тузган.
  • Африка халқлари гаплашадиган суахили тили маҳаллий қабилалар, араб ва португал тиллари чатишмасидан ҳосил бўлган.
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотида олтита расмий тил амалда – инглиз, француз, араб, хитой, рус ва испан тиллари.
  • Энг қийин тиллардан бири баск тилидир. Ҳатто уни Иккинчи жаҳон уруши йилларида махфий ахборотларни алмашиш учун ишлатишган. Қийинлик бобида табасаран тили ҳам ўзига хос. У Доғистонда давлат тиллари қаторига киритилган. Бу тилда 48 та келишик бор! Эскимослар тилида эса ҳозирги замон феълининг 63 та шакли, отларга қўшиладиган 252 та қўшимча бор!
  • Санскрит тилидаги матнларни малакали таржима қилиш ёки шу тилда ёзиш учун бу тилни камида 12 йил ўрганиш керак бўлади.
  • Эскимос тилида “қор” сўзининг йигирмадан ортиқ маънодошлари бор.
  • Энг қадимги алифболардан ҳозиргача сақланиб келган ҳарф – О. Фанга маълум бўлишича, у милоддан олдинги 1300 йиллар атрофида финикия алифбосида қўлланилган ва ҳозирга қадар ўзгаришларга учрамаган. Бугун бу ҳарф дунё халқлари алифболарининг 65 тасидан ўрин олган.
  • Хитой тилида 50 мингдан ортиқ иероглиф бор. Бироқ газета ўқиш учун уларнинг 2 мингтасини билиш кифоя қилади.
  • Папуа-Янги Гвинеядаги ротакас тили алифбосида бор-йўғи 12 та ҳарф бор.
  • Ботсвана ва Намибияда гаплашиладиган кхонг тилида 112 та товуш бор.
  • Камбожада давлат тилларидан бири сифатида эътироф этилган кхмер тили алифбосида 74 та ҳарф бор. Бу дунёдаги энг катта алифбодир. Бу тилда мамлакат аҳолисининг 12 миллиони гаплашади.
  • Седанг тилида (Вьетнам) 50 та унли товуш бор.
  • Ҳиндистонда 17 та расмий тил бор. Иккинчи ўринда Жанубий Африка Республикаси туради – у ерда 11 та расмий тил амал қилади.
  • Кавказ минтақасида 40 та тилда сўзлашилади. Улардан бири – абхаз тилида 2 та унли ва 60 та ундош товуш бор.
Яна ўқинг:  Ранглар билан тиллашиб...

 

Орифжон МАДВАЛИЕВ тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: