Энг аниқ ишловчи оптик соат яратилди

Аделаида университетининг (Австралия) бир гуруҳ тадқиқотчилари энг аниқ ишловчи соат яратганлари учун “Eureka prizes” мукофотига сазовор бўлдилар.

Криоген сапфир – яшил ёқут генератор (Cryogenic sapphire oscillator) деб номланган ушбу қурилма ёки ёқут соат “Cryoclock pty ltd” компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда яратилди.

Маълумотларга қараганда жуда паст ҳароратгача совутиладиган ёқутли соат резанатори (товуш тебранувчи мосламаси) ўзидан жуда паст даражада шовқин чиқариб, тиниқ сигнални нурлантиради. Бу эса мазкур сигналда ишлайдиган соатларга 40 миллион йилда 1 сонияга хато қилиши мумкинлигини кўрсатади. Ушбу ўлчам билан ёқут соат ўз тоифасидаги тижорат мақсадларида қўлланиладиган соатлардан тахминан минг марта устун келади.

Профессор Андрэ Лютэннинг фикрига кўра янги русумдаги ёқут соат электрон тизим ва қурилмаларнинг таянч вақт сигналини таъминлаш ва Австралия мудофаа радар тизимини модернизация қилишда қўлланилади. Шунингдек, у космик тадқиқотлар учун ҳам қўл келади.

 

Д. АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Онамдирсан, ишонганим ёшликдан...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: