Эмлаш: инсон ҳаётини асрашда унинг аҳамияти

Бола дунёга келар экан, у одатда бир қанча касалликларга нисбатан туғма иммунитетга эга бўлади.

Бу келажакда янги туғилаётган чақалоқларга оналаридан йўлдош орқали ўтувчи антитаначаларнинг касалликлар билан курашишига хизмат қилади. Натижада эмизикли бола кўкрак сутидан доимо қўшимча антитаначалар қабул қилади. Бу каби иммунитет фақатгина вақтинчалик таъсирга эга бўлади. Шунинг учун вакцинация, яъни эмлаш болаларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилувчи энг кучли ва мақбул восита ҳисобланади. Вакцинация бир қанча хавфли касалликларнинг олдини олиб, охирги икки юз йил давомида миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлашга имкон яратди. Барча ҳудудларда амалга оширилаётган аҳолини эмлаш сувчечакни глобал даражада йўқотилишига, полиомиелит(шол)ни чеклашга ҳамда бошқарилувчи бошқа касалликларнинг ҳам тарқалишини етарли даражада камайишига олиб келди.

“Вакцина – бу иммунитет ҳамда кўзғатувчига нисбатан турғунлик ривожланишини таъминловчи препарат” деб 1988 йилда олимларимиз томонидан айтилган эди. Вакцинация болаларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилувчи энг яхши восита ҳисобланади. Ҳар кунлик амалиёт давомида ишлатилаётган вакциналар касаллик кўзғатувчиларининг ўлдирилган ёки кучсизлантирилган, ҳамда улардан ажратиб олинган алоҳида фрагментлардан ташкил топган препаратлардир. Юқори самара, ижронинг соддалиги, эмланувчи шахслар қамровини кенгайтириш имкониятининг мавжудлиги ва оммавий огоҳлантиришда иммунопрофилактиканинг фаол ўтказилиши жуда юқори самара бермоқда. Кўпгина мамлакатлар учун ҳам эмлаш жуда қулай бўлгани учун ушбу жараён давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Охирги 40 йилда фуқароларни профилактик эмлаш – қизамиқ, дифтерия(бўғма), кўкйўтал, полиомиелит (шол), эпидемик паротит(“тепки”), “В” вирусли гепатит, қизилча, сил, грипп ва қоқшол каби юқумли касалликлар билан курашишда муҳим аҳамият касб этди.

 

Эмлашдан кейинги асоратларнинг ривожланиш вақтлари

Асоратлар

Вакцинациядан кейинги асоратларнинг ривожланиш вақтлари

АКДС, АДС

ЖКВ, БЦЖ, ОПВ

Анафилактик шок, анафилактик реакция, коллапс(юракнинг тўхтаб қолиши)

24 соат

24 соат

Энцефалит(бош миянинг яллиғланиши), энцефалопатия

7 кун

15 кун

Энцефалитик реакциялар;

– фебриль титроқлар(ҳарорат кўтарилиши сабабли)нинг кузатилиши);

– афебриль(ҳарорат йўқлигидаги) титроқлар;

– тўхтовсиз бақириш;

– сероз менингит.

3 кун

15 кун

4 кун

15 кун

15 кун

30 кун

 

Вакциноассоциациялашган полиомиелит(шол);

– эмланганларда;

– эмланганлар билан мулоқотда бўлганларда;

– иммунитети паст беморларда.

 

30 кун

турли вақт

6 ой

 

Лимфааденит (лимфа безларининг яллиғланиб шишиши), БЦЖни эмлашдан кейинги келлоидли чандиқ.

 

1 йил мобайнида

Тарқалган тошма, Квинке шиши, полиморф экссудатив эритема(танадаги кўпгина тошмалар) ва бошқа аллергик реакцияларнинг оғир турлари.

10 кун

10 кун

Тўсатдан ўлимнинг кузатилиши ва иммунизация вақти билан мос келган бошқа ўлим ҳолатлари

30 кун

30 кун

Яна ўқинг:  Оғиз бўшлиғи касалликлари

 

Иммунопрофилактика учун қўлланиладиган вакциналарнинг тавсифномаси

Вакциналар тури

Вакциналар номи, миқдори ва уларни юбориш йўллари

Сақлаш шароитлари

Тирик вакциналар

ОПВ-полиомиелитга қарши (1 миқдори оғизга 2 томчидан), қизамиқ (1 миқдори 0,5мл тери орасига (т/о), эпидпаротит(“тепки”) (0,5мл т/о), БЦЖ (0,05 мг ёки 0,1мл т/о)

Барча вакциналарни музлатиш мумкин. Лекин ушбу эмлаш воситасини музлатиш мумкин эмас.

Инактивацияланган

Ўлдирилган

Кўкйўтал

(АКДС таркибига киради)

Музлатиш мумкин эмас. 4 С дан 8 С гача ҳароратда сақлаш керак.

Анатоксинлар

АКДС, АДС, АДС-М, АДМ (0,5мл мушак орасига), қоқшол (0,5 ва 1,0мл)

Музлатиш мумкин эмас. 4 С дан 8 гача ҳароратда сақлаш керак.

Рекомбинантлар

В гепатитга қарши

(1 миқдори 0,5мл м/о)

Музлатиш мумкин эмас. 4 С дан 8 гача ҳароратда сақлаш керак.

 

Ушбу ҳолатларда эмлаш мумкин эмас

Вакцина турлари

Қарши кўрсатмалар

Барча вакциналар

 – Кучли аллергик реакция ёки олдинги дозага асорат берганда;

– инфекцион касалликлар ва ички хасталикларни ўткир кечиш даврида (бемор соғайгандан сўнг 3-14 кундан сўнг эмланади).

Барча тирик вакциналар

 – Иммунодефицит ҳолати (бирламчи, иммуносупрессия);

– ёмон сифатли ўсмалар;

– ҳомиладорлик.

БЦЖ(силга қарши эмлаш)

 – Чақалоқнинг ой-куни етмасдан туғилиши (Унинг вазни 1800г. дан кам бўлиши);

– олдинги дозадан кейинги теридаги келлоид чандиқ қолиши;

– туғруқ пайтидаги оғир бош мия жароҳати;

– умуртқа поғонаси ичидаги орқа миянинг 3-даражали ликвор суюқлиги ҳаракатининг бузилиши.

ВГВ-1, ВГВ-2 (3)(В вирусли гепатитга қарши эмлаш)

 – Чақалоқнинг вазни 1800г. дан кам бўлиши;

– туғруқ жараёнида олинган оғир бош мия жароҳати.

ОПВ

-дорили иммуносупрессия;

– ёмон сифатли ҳосилалар.

АКДС

 – Асаб тизимининг ривожланиб борувчи касалликлари;

– анамнези(касаллик тарихи)да афебрил титрашлар бўлганда (АКДС ўрнига АДС юборилади).

АКДС, АДС-М, АД-М

 – Мутлоқ қарши кўрсатмалар йўқ.

Кўкйўтал ва эпид паротит (“тепки”)га қарши вакциналар

 – Аминогликозидларга оғир реакциянинг мавжудлиги;

– тухум оқсилига анафилактик реакцияси бор беморлар.

 

Қарши кўрсатма бўла олмайди

Ҳолати

Анамнезидаги кўрсатмалар

 – Перинатал энцефалопатия;

– барқарор неврологик ҳолат;

– болалар церебрал фалажи(ДЦП), Даун касаллиги ва шу кабилар;

– аллергия, астма(зиққинафас), экзема(темиратки);

– юрак, ўпка, буйрак, жигарнинг сурункали касалликлари;

– анемия (камқонлик);

– дисбактериоз (ичаклардаги микрофлоранинг бузилиши);

– қалқонсимон безнинг рентгендаги соясининг ошиши;

– туғма нуқсонлар;

– стероидлар, гормонлар билан ушлаб турилувчи (терапия) даволаш усули.

 

 – Чақалоқлардаги сариқлик;

– гўдакнинг ой-куни етмасдан туғилиши;

– чақалоқларнинг гемолитик касаллиги;

– сепсис(қоннинг заҳарланиши);

– оиладаги эмлашдан кейинги асоратлар;

– оиладаги эпилепция(тутқаноқ)лар;

– аллергия, наслий тутқаноқлар;

– оиладаги тўсатдан ўлим ҳолатлари;

– ҳужжатда қайд этилмаган кўкйўтал, қизамик, паротитни бошдан ўтказиш.

 

Яна ўқинг:  Миттивойнинг йиғиси нимани англатади?

 

Вакцинация ўтказилиш шароитлари:

1–Иммунопрофилактика бўлими (аллерголог-иммунолог кузатуви остида).

2–Иммунолог-аллерголог хонаси.

3–Ҳудуд педиатрлари назорати остида, поствакцинал даврда неврологик статус коррекцияси учун ҳамда препаратни невропатолог билан келишган ҳолда танлаш керак.

Бошқа дори-дармонлардек вакцинанинг ҳам ўзига хос қўшимча таъсирлари мавжуд. Аммо эмланмаган бола юқумли касалликларни юқтиргандан кўра, эмланиш асоратидан жабр кўрган боланинг ҳолати хавфсизроқ ҳисобланади.

 

Дилфуза ТУРДИЕВА,

ТошВМОИ “Неонатология” кафедраси доценти

 

Давоми кейинги сонда.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: