7 кун давомида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплексининг 2016 йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда 2016 йил учун белгиланган устувор вазифалар ижросини тўла амалга ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Тошкентда “Ипак йўлида туризм” ХХII Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси якунланди. Мазкур анжуманда Ўзбекистон, Япония, Чили, Франция, Россия, Литва, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Португалия, Таиланд, Туркия, Туркманистон каби давлатлардан юздан зиёд сайёҳлик фирма ва компаниялар вакиллари иштирок этди.

 

Республика олимпия заҳиралари теннис мактабида Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) мусобақалари тақвимидан жой олган “Tashkent Challenger – 2016” анъанавий халқаро турнири старт олди. Нуфузли мусобақада йигирмага яқин давлат вакиллари яккалик ва жуфтлик баҳсларида ғолиблик учун куч синашмоқда.

 

Футбол бўйича ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичи тўртинчи тур учрашувида Хитой футболчилари устидан 2: 0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Футболчиларимиз 15 ноябрь куни ўтадиган навбатдаги ўйинда Жанубий Корея терма жамоаси меҳмони бўлади.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  Истиқлол ғунчалари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: