Энг кўп медал вакилларимизда

Самарқанд эшкак эшиш каналида ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати якунланди.

Уч кун давом этган мусобақаларда дунёнинг 14 давлатидан келган 200 дан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳслашди. Дастлаб, параканоэ бўйича биринчи Осиё чемпионати ўтказилиб, унда мамлакатимиз спортчилари 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, энг яхши натижани қайд этди.

Осиё очиқ кубоги баҳслари ҳар галгидек муросасиз курашларга бой бўлди. Катталар ўртасида ўтказилган беллашувларда терма жамоамиз аъзолари 11 та олтин, 10 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди. Мусобақа давомида вакилларимизга қозоғистонлик спортчилар асосий рақиб бўлди ва якунда улар 7 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза медалига эга бўлди. Мазкур баҳсларда Қирғизистон термаси аъзолари, Таиланд ва вьетнамлик спортчилар ҳам муносиб иштирок этди.

Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда ҳам олтин медаллар учун юртимиз вакиллари ҳамда қозоғистонлик спортчилар ўртасида қизғин баҳс борди. Якунда терма жамоамиз аъзолари 10 та олтин, 14 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақа доирасида Осиё каноэ федерацияси томонидан параканоэни ривожлантириш истиқболларига бағишланган семинар ўтказилди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Урганч манзаралари: кеча ва бугун

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: