Тезкорлик ва аниқлик ёш журналист учун давр талаби

Журналист ёритмоқчи бўлган мавзунинг ўзига хос томонини ва моҳиятини чуқур ўрганиш учун, аввало, мустақил бўлиши керак. Кенг омманинг диққат-эътиборини ўзига жалб эта оладиган катта-ю кичик материал тайёрлашда доимий қолиплардан қочиш, глобаллашув даврида янада шижоат ва қатъият билан фаолият кўрсатиш оммавий ахборот воситаларини ўзини намоён этишда алоҳида ўрин тутади.

Ҳеч шубҳа йўқки, бугунги кунда ёш журналист олдига қўйилаётган мазкур масъулиятли вазифаларни бажаришда ўз салоҳиятини намоён этиб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Дарҳақиқат, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном олган жорий йилда юртимизда оламшумул янгиланишлар юз очаяпти. Айниқса, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига қаратилган Фармон ва қарорлар ҳамда уларнинг изчил ижроси туфайли кўзга ташланаётган натижалар барчамизни қувонтиради. Шу билан бирга, юрт тараққиёти йўлида ғов бўлиб турган муаммолар ҳам йўқ эмас. Уларни бартараф этишда эл-юрт, маҳалла-кўй, қўни-қўшни билан маслаҳатлашиб ишлаш қанчалик муҳим бўлса, ушбу жараённи оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш ва таҳлил қилиш ҳам шунчалик долзарб аҳамиятга эга. Шу маънода, бугун соҳа ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътибор қалам аҳлини изланиш ҳамда маънавий жасорат кўрсатишга ундайди.

“…Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз юритганда, биз, аввало, доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олижаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламиз”, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригида келтирилган бу сўзлар айни пайтда соҳа ходимлари ўз ишига бўлган масъулият ва вазифа нималардан иборат эканлигини яна бир бор яққол намоён қилди.

jurnalist

Куни кеча Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилаётган ёш журналистларнинг соҳа истиқболи билан боғлиқ фикрларини ўрганиш, уларнинг таклифларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, газеталар бош муҳаррирлари, ёш журналистлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётгани, бу ўз навбатида, соҳа ходимларидан янада масъулият ва фидойилик билан меҳнат қилишни талаб этаётгани алоҳида таъкидланди.

Яна ўқинг:  “Дайди” номли бадиий филм ҳақида расмий билдириш эълон қилинди

– Президентимиз матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригида эл-юртимизнинг эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда ғов бўлиб турган турли тўсиқларни, бюрократизм, лоқайдлик, таъмагирлик, коррупция каби салбий иллатларни дадиллик билан кўтариб чиқиб, уларга қарши муросасиз жамоатчилик фикрини шакллантиришни ўз касби, ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб биладиган журналистларни мен ҳақиқий журналист деб ҳисоблайман, дея таъкидлади, – дейди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси С.Ҳакимов.

Тадбирда айтилганидек, айни пайтда оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилаётган ёш журналистларнинг маҳоратига бўлган талаб кундан-кун ортиб бормоқда. Хўш, бундай паллада уларнинг ўз минбарига эга бўлдими? Ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланаётган тезкор замонда ёш журналистларнинг давр билан ҳамнафас яшаяптими? Бу борада устоз-шогирид ананалари, уларнинг тажрибасидан нималарни ўрганиш керак? Давра суҳбатида ана шундай саволлар ўртага ташланиб, мавзу юзасидан мулоҳаза ва мушоҳадалар билдирилди.

matbuot

Болалигимдан журналист бўлишни орзу қилардим. Тенгдошларим телевизорда мультфильм томоша қилишни ёқтиришса, менга эса журналистларнинг равон нутқини тинглаш ўзгача завқ бағишлар эди, – дейди “Тонг юлдузи” газетаси мухбири Сайёра Қодирова. – Бугунги журналист биринчи навбатда ахборот технологияларидан самарали фойдалана олиши лозим ва, албатта, ёш журналистга бўлган биринчи талаб эса тезкорлик ва аниқлик, деб биламан.

Ижод аҳли учун рағбат муҳим жиҳат ҳисобланади. Албатта, бу борада оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб малакаси, ижодий маҳоратини ошириш, уларнинг жаҳон журналистикаси илғор ютуқларини пухта ўзлаштиришларини таъминлашда журналистларни рағбатлантиришнинг роли беқиёс.

Айни пайтда юртимизда ёш журналист ижодкорларни ҳар томонлама рағбатлантириш масаласига катта эътибор берилаётир. Буни ўтказилаётган турли кўрик-танловлар, хусусан “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ ва энг азиз”, “Жамият ва мен”, “Эътироф” сингари кўрик-танловларнинг нуфузи йил сайин ошиб, иштирокчилар сафи тобора кенгайиб бораётганидан ҳам билиш мумкин.

Наврўз НОРБОБОЕВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: