Зиранинг хосияти

Зира ўтсимон икки йиллик ўсимлик бўлиб, унинг бўйи 80 см гача бўлади. Гули майда, оқ ва соябондек ўсади. У июнь-июль ойларида гуллайди. Таркибида эфир мойлари, ошловчи моддалар, флавоноидлар мавжуд.

Дори сифатида асосан июлда териб олинган зира уруғидан фойдаланилади. Унинг уруғи ичакда ел ҳайдовчи, сут кўпайтирувчи, микробларга қарши курашувчи, гижжа ҳайдовчи хусусиятларга эга. Зира ичакда озиқ-овқатларнинг бижғишида иштирок этиб, ҳазмни яхшилайди.

Бронхитда

Зира, шивит, арпабодиён, кашнич уруғлари тенг миқдорда олиниб, майдаланади. Икки стакан қайноқ сувга ундан бир ош қошиқ солиб, оловда 2 дақиқа дамланади. Қайнатмадан кунига бир маҳал 2 ош қошиқдан ичиш тавсия этилади.

Ич қотишда

Икки ош қошиқ зирага бир стакан қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа қайнаб турган сувли идишда дамланади. Сўнгра олов ўчирилиб, 45 дақиқа ушланади. Дамламадан ярим стакандан 2 маҳал овқатдан кейин ичилади.

Қоринда газ йиғилганда

Бир ош қошиқ зира уруғи бир стакан қайноқ сувга солиниб, паст оловда 30 дақиқа ушланади. Сўнгра докада сузиб олинади. Дамламани катталар бир ош қошиқдан 2-3 маҳал, болалар бир чой қошиқдан 2-3 марта ичишлари зарур.

 

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  “Қора оқсоқ” ёки бруцеллёз қандай хасталик?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: