Ёш тадбиркорлар сафи кенгаймоқда

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Камолот” ёшлар оромгоҳида “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 140 нафар ёшлар саноат, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, сервис хизмати каби йўналишлардаги бизнес-режалари билан иштирок этди.

Танловнинг мамлакат босқичи доирасида ташкил этилган беш кунлик ўқув-семинари ҳам самарали ва таассуротларга бой бўлди. Тажрибали тренерлар, тижорат банклари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотларнинг мутахассислари томонидан “Кичик бизнеснинг юридик мақомини танлаш”, “Бизнесни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар”, “Кичик бизнесда технологиялар, уларни топиш, олиб келиш ва сотиб олиш”, “Савдо-саноат палатасининг кичик бизнесга ёрдам бериш бўйича имкониятлари” каби ўндан ортиқ мавзуда машғулотлар олиб борилди. Ҳар бир иштирокчи семинар-тренингларда ўзлаштирган билим ва кўникмалари асосида ўз бизнес-режасини янада такомиллаштириб олди.

Тадбир давомида “Камолот”дан кафолат” лойиҳаси ҳам ўтказилди. Унда 14 нафар кредит олиш учун гаров таъминотига эҳтиёжи бўлган ёшларга кафолатли суғурта полисларини тақдим этувчи дипломлар топширилди.

Якунда танлов иштирокчиларининг 50 нафари ғолиб деб топилди ва келгусида тижорат банкларидан оладиган кредит фоизларининг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши томонидан қоплаб берилиш имтиёзига эга бўлди.

 

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  7 кун давомида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: