Муаллим ўқувчиларга ҳар жабҳада ўрнак бўлмоғи лозим

Ҳар гал ўқувчиларимни пойтахтимиздаги мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларига амалиётга олиб борар эканман, уларга таълим-тарбия жараёнида устоз ва мураббийнинг ўрни нақадар масъулиятли эканини, ҳар бир инсон камолотга эришиши, илм-маърифат чўққиларини забт этишида улар энг яқин кўмакчи бўлишини уқтираман. Бобокалонимиз Алишер Навоий:

Ҳақ йўлида ким санга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила.

Айламак бўлмас адо онинг ҳақин минг ганж ила.

дея таъкидлаганидек, ҳамиша устозга таъзимда, уларга эъзоз ва ҳурматда бўлиш одобини сингдираман. Қолаверса, фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънан камол топтириш, уларни келажакда мустақил фикрлайдиган етук шахслар этиб вояга етказишда тарбиячининг чуқур билимга эга бўлиши, аввало, ўзи ва ён-атрофдаги воқеа-ходисаларга нисбатан ҳушёр туриши, болаларни севиши, ҳар бир жажжи ўғил-қизнинг руҳий оламига кира олиши кераклигини таъкидлайман. Қувонарлиси, бугун юртимизда тарбиячиларнинг билим олишлари ва малакаларини оширишлари учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, ўқув амалиётлари “Устоз-шогирд” анъаналарига мувофиқ, ўз вақтида, тажрибали ўқитувчилар, педагог-тарбиячилар томонидан ташкил этилади.

Шундай экан ширинтой болажонларимиз ҳар куни “боғча, мактабга бораман” деб туриб олсин. Ширинсўз, болажонлар ўз тарбиячилари, устозларининг кўрсатаётган эътиборларидан кўзлари қувончга тўлсин. Бунинг учун эса миллат келажагини тарбиялашдек масъулиятли вазифага сидқидилдан ёндашсак бўлгани.

 

Дилфуза НИЗОМОВА,

Тошкент педагогика коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Еkologik madaniyat – davr talabi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: