Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

“ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатда кучли фуқаролик жамиятини барқарор ривожлантиришни таъминлашга ва ижтимоий шерикликни янада рағбатлантиришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига давлат грантлари ажратиш учун қўшимча танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

 

  1. “Ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида маҳаллаларда, айниқса ёшлар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлашда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини юксалтириш;
  2. Ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий ва социал-маънавий қўллаб-қувватлаш, айниқса, уюшмаган ва тарбияси муаммоли ёшлар ўртасида турли йўналиш ва мавзуларда, хусусан, “Мен Ватанимни севаман”, “Жамиятда менинг ўрним бор” мавзусида туркум тадбирлар ўтказиш;
  3. Халқ таълими бўлими ва бошқармалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ижтимоий шерикликда Асосий Қонуннинг мазмун ва моҳиятини тушунтириб беришга қаратилган маърифий-тарғибот ишларини ташкил этиш, “Мен Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганаман” шиори остида турли кўргазмали материаллар тайёрлаш ва тарқатиш;
  4. Маданият ва спорт муассасалари билан шерикликда ёшлар ўртасида халқ спорти ўйинларини оммалаштириш, ёшларнинг бўш вақтларини маданий ташкил этиш, қишлоқ қизларини бадиий гимнастика ва спортга кенг жалб қилиш;
  5. Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш, уларни Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ёт ғоялардан асраш;
  6. Қишлоқ жойларида чет тилларни, Ўзбекистонда яшаётган халқларнинг маданиятини, санъатини ва адабиётини ўрганишда миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари билан амалий ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш;
  7. Эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларидан ахборот берувчи кўргазмали материалларни маҳаллий давлат органлари билан ҳамкорликда тайёрлаш ва тарқатиш, аҳолининг кенг қатламлари орасида тушунтириш ишларини кучайтириш;
  8. Жойлардаги маҳаллий давлат органларига аҳолининг ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд қатламлари аёллар, ёшлар ва ногиронларнинг доимий бандлигини таъминлашга, уларни халқ ҳунармадчилиги тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш, оилавий бизнес ва тадбиркорликнинг турли шаклларига жалб қилишга кўмаклашиш;
  9. Аёллар ва болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамда уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва социал-маънавий қўллаб-қувватлашда жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари фаолиятига кўмак кўрсатиш;
  10. Савдо-саноат палатаси, бизнес субъектлари ва молия институтлари билан ҳамкорликда чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлаш технологияларни жорий этиш, маҳаллалар ободлигини, аҳоли бандлигини ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш;
  11. Соғлиқни сақлаш муассасалари билан ижтимоий шерикликда юқумли касалликлар профилактикаси тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этиш;
  12. Меҳнат мигрантларининг оила аъзоларига тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурлигини кенг тушунтириш, уларга ижтимоий-психологик ва тиббий-гуманитар хизматлар кўрсатиш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида маҳаллий ижроия органлари билан ҳамкорликда режа ва дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш;
  13. Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий барқарорликни, тинчлик ва осойишталикни, миллатлараро ва динлараро бағрикенгликни таъминлаш борасида ижтимоий шерикликни кучайтириш;
  14. Ёшларнинг тиббий-экологик ва ижтимоий-маънавий маданиятини юксалтиришда ННТ ва ОАВ ўртасида ҳамкорликни кучайтириш;
  15. Демократик ислоҳотлар натижасининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳоли ва жаҳон жамоатчилигини кенг кўламда хабардор қилиш, жамиятда бунёдкорлик, яратувчанлик ва эртанги кунга ишонч муҳитини мустаҳкамлаш;
  16. Босма ОАВ ва ААлари материалларининг профессионал, мафкуравий ва бадиий даражасини ошириш;
  17. Мустақил босма ОАВ ва ААларининг фуқароларнинг, айниқса, жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг таянчи ва ҳал этувчи кучи сифатида ёшларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий онгига ижобий таъсирини кучайтириш;
  18. Мустақил босма ОАВ ва ААларининг ёш журналист ва техник ходимлари маҳорати ва ижодий фаоллигини юксалтириш;
  19. Очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, жамоатчилик фикрини умумлаштириш ва ифода этишда ОАВларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш;
  20. “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини амалга оширишнинг зарурий шарти сифатида фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш.
Яна ўқинг:  “Насаф”нинг ишончли ғалабаси

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

  1. ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. www. fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2016 йил 20 сентябрдан 20 октябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Жамоат фондининг www. fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар:

(0-371) 239-26-76,239-26-64.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: