МТМларда пул тўлаш тартиби ўзгарди

Ўзбекистон Халқ таълими ва Молия вазирликларининг жорий йил 25 июлдаги қўшма қарори билан янги “Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Унга кўра илгари амалда бўлган 2008 йил 13 февралдаги “Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ўз кучини йўқотган деб топилди.

Янги тартибга биноан мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўлов ҳар ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан тўланади. Аввалги таҳрирда эса бу ҳар ойнинг 10 санасига қадар қилиб белгиланган эди.

Агар тўлов ўз вақтида тўланмаса, илгаригидек, тўловнинг белгиланган муддат ўтгандан сўнг ҳам кейинги 2 ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаслиги боланинг мактабгача таълим муассасасига қатнашини тўхтатиш учун асос бўлади.

Хуршида Толибжон қизи

Яна ўқинг:  ТИББИЙ САВОДХОНЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: