Янги энциклопедия

Китоб барча даврларда ҳам инсонларга яқин ҳамроҳ, сирдош дўст, беғараз маслаҳатчи бўлиб келган.

Билмаганингизни ўрганиш, билганингизни янаям мус­таҳкамлашда ундан яхши устозни тополмайсиз.

Шу мақсадда яқинда “Оила” илмий-амалий маркази балоғат ёшидаги қизлар учун “Қизлар энциклопедияси”ни нашрга тайёрлади. Ушбу китобни қўлига олган ўсмир қиз дилкаш дўс­тини топгандай қувониши, шубҳасиз. Чунки, қиз бола табиатан уятчан бўлиб, барча муммоларини ҳам ота-­оналари, устозлари, дугоналарига айтишни лозим топмайди. Дилидаги саволлари эса талайгина.

Энциклопедия хилма-хил мавзуларга бой, рангли, замонавий дизайн услубида яратилган бўлиб, китобдан ўсмир қизларда юз бераётган руҳий ва физиологик жараёнлар, уларнинг миллий ва замонавий қиёфаси, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишга доир қизиқарли маълумотлар, тестлар, маслаҳатлар ўрин олган. Қолаверса, ундаги ҳар бир мавзуга алоҳида ёндашилиб, миллий анъаналаримиз, қадриятларимизнинг ўзига хос руҳи сингдирилган.

Китобда “Ҳунарли қиз хор бўлмас” мақоли талабига амал қилган ҳолда пазандалик маҳоратининг сир-ас­рорлари, миллий ҳунармандчилигимизнинг анъанавий усуллари, ноанъанавий дизайн маҳорати саҳифалари ҳам ўрин олган.

Энциклопедияни чоп этилишида бевосита “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари Х.Мамадалиева бошчилигида етакчи илмий ходимлар – М.Якуббекова, Ф.Акрамова, шунингдек, илмий ходимлар – М.Раҳмонова, Н.Шомуротова, З.Билолова, Х.Абдуллаевалар жонбозлик кўрсатишган бўлиб, китобнинг айниқса, “Ички гўзаллик олами”, “Қизлар сирлари”, “Қизлар саломатлиги”, ”Гўзаллик сирлари”, бобларида қизларимиз дилига яқин гапларни топиши мумкин. Чунки, қизлар гигиенаси, жинсий тарбия, руҳиятнинг нозик масалаларига китобда алоҳида эътибор қаратилган. Шунинг­дек, “Кийиниш”, “Уй тутиш санъати”, “Пазандалик маҳорати” ,”Қиз боланинг қирқ ҳунари бўлсин” боблари улар учун ўзига хос маҳорат   мактабини ўтайди.

Қизларнинг дунё­қарашини бойитишда ўзига хос ўрин эгаллаган ушбу китобни “Меҳрибонлик” уйлари ва мактабларга бепул тарқатиш режалаштирилган. Мақсад балоғат ёшидаги ўқувчи-қизларнинг нозик масалалардаги муаммоларига жавоб олиши ҳамда уларни ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишига ёрдам беришдир.

Ҳулкар АБДУЛЛАЕВА,

Замира БИЛОЛОВА,

Республика “Оила” илмий-амалий маркази илмий ходимлари

Яна ўқинг:  Тухум пўстлоғи кальций моддасига бой

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: