Юртимиз тинчлиги, ободлиги – бахтли турмушимиз асосидир

дейди қорақалпоғистонлик Жолғасбай Байниязов.

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида чинакам бахтли инсонлар макон қилган Бахтли қишлоғида Жалғасбай ака ва Гулайда опани танимаган, уларнинг оиласига ҳавас қилмаган киши йўқ.

Уч нафар фарзандни ҳалол меҳнат билан боқиб улғайтирган хонадон аҳлига четдан қарасангиз, сўз билан зеб бериш ортиқчадек кўринади.

Шукурки, кундан кун чирой очиб бораётган юртимизнинг ҳар гўшасида, ҳар маҳалла, ҳар кўчасида бу каби бахтиёр оилалар бисёр. Улар ҳақидаги жажжи ҳикоялар улғаяётган ёш авлод учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.

Жалғасбай ака жуда камтарин инсон, инсонийликнинг бу гўзал фазилатини ҳаёт ҳикмати сифатида қадрлайди. Давраларда камсуқум, аммо эл дастурхонини яшнатади. Асл касби ҳисобчилик бўлган қаҳрамонимиз ҳамиша касбини қадрлаб меҳнат қилди. Юртимизда мустақиллик эпкини эса бошлаган йилларда имкониятлардан унумли фойдаланиб “Қумли атау” фермер хўжалигини ташкил этди. Қишлоқ хўжалиги соҳасини янада чуқурроқ ўрганди. Кенг феъли, манзур етакчилик қобилияти сабаб бугун Ж. Байниязов “Чимбойдон” корхонасида раҳбарлик қилиб келмоқда.

Жалғасбай ака, “савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак”, деган ақидани ҳаёт мазмунига айлантирган. Оилада фарзандларига, ишда корхона ходимларига ҳам бу борада ибрат кўрсатиб, бемору эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини узатади. Кексаларнинг дуосини олади. Эл-юртга садоқатини, эзгу тилакларини хайрли амалларида намоён этади. Зеро, шу каби инсонларнинг фидойи меҳнатлари билан юртимиз обод, халқимиз дастурхони тўкиндир.

 

Ойгул Раззоқова,

Қорақалпоғистон Республикаси

Яна ўқинг:  АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: