Қўлингиз дард кўрмасин, азиз шифокорлар!

Инсон бетоб бўлиб, боши ёстиққа теккандагина саломатликнинг қадрига етаркан. Ана шундай кезларда яқинларимизнинг “Тўрт мучанг соғ бўлсин” дея қилган дуолари мағзини чаққандай бўларкансан, киши.

Яқинда шифокорлар менда саратон хасталиги ривожланаётганини аниқлашди. Бу ёмон хабарни эшитиб, дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Жуда тушкун аҳволга тушиб қолдим. Бироқ, яқинларим ҳамда шифокорларнинг далдаси мени яна ҳаётга қайтарди. Айниқса, бунда Тошкент шаҳар онкология шифохонаси шифокорларининг саъй-ҳаракатлари катта бўлди. Уларнинг ширин сўзи, муолажалари сабаб, қисқа вақт ичида оёққа турдим.

Бунинг учун тиббиёт муассасаси бош шифокори, профессор Ғофур Охунов, шифокор Санжар Атабеков, кимётерапия бўлими шифокори Сурайё Саъдуллаева, ҳамшира Наргиза Назароваларга ўз миннатдорлигимни изҳор этаман.

Қўлингиз дард кўрмасин, азиз шифокорлар!

Умида ҚОРАБОЕВА

Яна ўқинг:  Қизириқда нега истироҳат боғи йўқ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: