Озиқ-овқат саноати: истиқболли режалар, муҳим вазифалар

Яқинда Миллий матбуот марказида “Мустақиллик йилларида аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва уни такомиллаштириш борасида эришилган натижа ва ютуқлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда “Ўзбекозиқовқатсаноатхолдинг” холдинг компанияси вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда таъкидланганидек, истиқлол йилларида юртимизда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масаласи Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бугунги кунда яратилган қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳити ушбу соҳа ривожида муҳим омил бўлмоқда.

Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган қатор саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Байрам совғалари кўнгилларни хушнуд этди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: