7 кун давомида

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг ҳарбий хизматчилари оилаларига мўлжалланган 64 хонадондан иборат тўрт қаватли замонавий уй фойдаланишга топширилди.

 

Навоийда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Навоий шаҳридаги Тасвирий санъат галереясида “Ватанимга менинг туҳфам!” мавзусида расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, Ёшлар марказида инновацион ва бизнес ғоялар тақдимоти, турли кўргазмалар ўтказилди.

 

Тошкент вилоятидаги Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун медиатур ташкил этилди. Тадбир доирасида журналистлар мазкур миллий боғнинг мўътадил иқлими, табиий ва қадимий ёдгорликлари билан машҳур бўлган 30 га яқин ҳудудида бўлиб, юртимиз ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ – ЁШЛАР ҚЎЛИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: