НЕЙРОХИРУРГЛАР АНЖУМАНИ

Андижонда спинал хирургиянинг долзарб муаммоларига бағишланган республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика нейрохирургия илмий маркази, Андижон давлат тиббиёт институти ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда соҳа мутасаддилари, юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий марказлар мутахассислари, олимлар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Мазкур анжуманда “Умуртқанинг дегенератив касалликларини даволашнинг самарали йўллари”, “Умуртқа поғонаси ва орқа мия ўсма касаллигини даволашда инновацион усулларни қўллаш”сингари 50 га яқин маъруза тингланди. Мазкур йўналишдаги касалликларни аниқлаш ҳамда даволашда илғор усул ва тажрибаларни қўллаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир доирасида республикамиздаги фармацевтика компаниялари томонидан тиббий жиҳозлар, дори-дармон воситалари ҳамда нейрохирургия соҳасига оид қўлланма ва адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.

У. МАМАРУСУЛОВ,

Андижон вилояти

Яна ўқинг:  Ёш истеъдодлар танлови

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: