Маърифат ва мутолаа кошонасига саёҳат

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан 6-9 cентябрь очиқ эшиклар куни ўтказилади.

Кутубхона бўйлаб ташкил этилаётган ушбу тадбир ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, мазкур маърифат масканида китобхонлар учун яратилган имконият ва қулайликлардан хабардор этишда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир доирасида Тошкент темир йўл муҳандислари, Тошкент молия, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтлари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига кутубхона фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Мазкур кутубхонага 12 ёшдан бошлаб аъзо бўлиш мумкин. Уларга аъзоликни тасдиқловчи пластик карточкалар тақдим этилади. Расмий веб-сайтда фойдаланувчиларга сифатли ва кенг миқёсда хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари мавжуд.

Бу ерда замонавий ахборот технологиялари асосида аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга доир ахборотлар, Ўзбекистон Республикасининг ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказлари, шунингдек, ихтисослаштирилган кутубхоналар рўйхати, кутубхонанинг электрон каталогидан фойдаланиш ва адабиётларга буюртма бериш каби хизматлар тақдим этилган.

Тадбир доирасида шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намоёндалари билан учрашувлар, тақдимот маросимлари, тренинглар ўтказиш режалаштирилган.

Яна ўқинг:  Улуғ ва муҳташам даргоҳ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: