Саломатлик йўлида
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди юрагида туғма нуқсони бўлган бир гуруҳ ўзбекистонлик болаларнинг Жанубий Кореядаги етакчи клиникаларда даволанишини ташкил этди.
Фонд ўз фаолияти давомида юртимиз фарзандларини мамлакатимиз ва хориждаги энг яхши клиникаларда соғломлаштиришга доир турли лойиҳаларни мунтазам амалга ошириб келмоқда. Масалан, “Junior Chamber International – JCI” халқаро ёшлар ташкилоти билан ҳамкорлик самарасида 2008–2015 йилларда Жанубий Корея мутахассислари Ча университети қошидаги “Пундан Ча” госпиталида юртимиздан 56 нафар болани операция қилди.
Яқинда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юрагида туғма нуқсони бўлган 25 нафар бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 4 нафари Корея Республикасига даволаниш учун юборилди.
Н. БЕРДИҚОБИЛОВ