Ёшларнинг бизнес ташаббуси

уч ойлик дастур бошланди

Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида ташкил этилган мазкур дастурда талабалар қатор йўналишларни ўз ичига олган IT-лойиҳалари билан иштирок этмоқда.

Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистон бизнес форуми (3-босқич)” лойиҳаси билан ҳамкорликда Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси, “Sasol” компанияси ваколатхонаси ва Европа Иттифоқининг “Менежментни ўргатиш дастури – Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес корхоналари раҳбарлари ва хусусий тадбиркорлик салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳасининг молиявий кўмагида ташкил этилди.

Дастурда олий ўқув юртлари талабалари ахборот хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва йўл инфратузилмаси, тиббиёт, молия ва тўлов тизимлари, тўқимачилик ва мода, таълим, юриспруденция, ресторан бизнеси каби йўналишларни ўз ичига олган IT-лойиҳалари билан иштирок этди.

Ёшлар уч ойлик дастур доирасида “тежамкор стартап”ни тушунтириш, лойиҳани ривожлантиришга доир “йўл харитаси”ни тузиш бўйича тренингларни ўз ичига олган кенг қамровли таълим дастурларида ҳам қатнашади. Дастур давомида иштирокчилар тажрибали мутахассислардан маслаҳат олиб, ўз ютуқ ва камчиликларни ўрганиш, таҳлил қилиш учун гуруҳ учрашувларида қатнашиш имконига эга бўлади.

Ёш тадбиркорлар дастур натижалари асосида бўлажак инвесторларга ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказади.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  ЎЛЧАШНИНГ АНИҚЛИГИ ЯНАДА ОШАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: