Кўкка қадагаймиз Ватан байроғин

Бугунги кунда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари 240 нафарга етган бўлиб, улардан 44 нафари спортнинг турли йўналишлари бўйича Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионларидир.

Куни кеча пойтахтимиздаги Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Кўкка қадагаймиз Ватан байроғин!” мавзуида спорт соҳасидаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ютуқлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад совриндорларнинг фаолияти ва ютуқларини кенг тарғиб этиш, уларнинг ибрат бўладиган қирраларини намойиш этиш, яратилган шарт-шароитлар натижасида сафи кенгайиб бораётган ёш спортчи қизларнинг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдаги ролини кучайтиришдан иборатдир. Тадбирда совриндорлар ҳақида маълумот берувчи аннотациялар илова қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Баситхонова иштирок этди.

 

М. ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Тинчлик ва осойишталик – барча ҳуқуқларимиз асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: