Озиш учун янги ускуна

Семизликдан азият чекаётган инсонлар учун мўлжалланган мазкур қурилма АҚШ дори-дармонлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш бошқармаси томонидан тавсия этилди.

Ушбу ихтиро тана вазнида 35 кг. дан 55 кг. гача ўзгариши бор ва семизликнинг оғир тури билан азият чекаётган, озишга қийналаётган беморлар учун тавсия қилинади.

“AspireAssist” қурилмасидан фойдаланиш учун жарроҳлик муолажаси ўтказилади. Бунинг учун бемор меъдасига махсус найча ўрнатилади, қорин соҳасига жойлаштириш учун клапан (махсус қопқоқ) билан бириктирилади.

Бемор овқат тановул қилгач, 20-30 дақиқадан сўнг клапан махсус ўтиш жойига бирикиб, овқатнинг 30 фоизга яқини насос воситасида найча орқали ҳаракатланади. Бу жараён 20 дақиқа давом этади ва натижада истеъмол қилинган таом қувватининг учдан бир қисмини қисқартиришга эришилади.

Қурилманинг ўзига хослиги клиник синама натижасида тасдиқланди. Мослама 111 нафар беморга ўрнатилди. Натижада мазкур асбоб 60 нафар инсоннинг ҳаёт тарзига ижобий таъсир этди. Бир йилдан сўнг ўтказилган таҳлилга кўра беморларнинг ўртача озиш даражаси 12 фоиз деб белгиланди.

Хуршида ТОЛИБЖОН қизи

Яна ўқинг:  Нега оғизни тўсмасдан аксириш мумкин эмас?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: