Теннисчиларимиз плей-оффга чиқди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Дэвис кубоги”нинг Осиё-Океания минтақаси биринчи гуруҳ иккинчи босқич учрашувида Хитой вакилларини 3: 2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалабадан кейин теннисчиларимиз жаҳон лигасининг плей-офф баҳсида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

1900 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинаётган “Дэвис кубоги” терма жамоалар иштирок этадиган энг нуфузли мусобақадир. Республика олимпия заҳиралари теннис мактаби кортларида ўтган мусобақанинг яккаликлар ўртасидаги дастлабки кунги баҳсларда Денис Истомин Ди Вуни 6: 4,6: 4,6: 2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Афсуски, иккинчи учрашувда Фаррух Дўстов Зе Жангга 6: 1,4: 6,4: 6,2: 6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Мусобақанинг иккинчи кунида жуфтликлар баҳси ўтказилиб, унда Денис Истомин ва Фаррух Дўстов жуфтлиги Чже Ли ҳамда Мао Хинг Гонгга қарши кортга чиқди. Кескин курашларга бой ўтган учрашувда юртдошларимиз 6: 4,3: 6,6: 3,6: 4 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Дэвис кубоги”нинг сўнгги кунида эса Денис Истомин кутилмаганда рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Фақатгина Фаррух Дўстовнинг қўлга киритган ғалабаси якунда вакилларимизни кейинги босқичга олиб чиқди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИДАН (2012-38)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: