Маккажўхорини тез пишириш усули

Жўхори қисқа вақтда мазали ва серсув бўлиб пишиши учун, иккита оддий масаллиқни қўшиш кифоя экан. Аввало, маҳсулотни танлашда унинг қандли турига ва сутли ширага кирганлигига аҳамият беринг.

Зарур масаллиқлар: 5 та маккажўхори сўтаси, сув, 1 стакан сут, 50 грамм сарёғ.

Тайёрланиши: сўталарни қоқ ўртасидан бўлиб, идишга солинг. Уларни ёпиб турадиган даражада сув солиб, газга қўйинг. Сув қайнаб чиққач, сут ва сарёғни қўшинг. Яна сув қайнашини кутинг. Шундан сўнг, уни ўн дақиқага дам олдиринг.

Қайнатилган маккажўхорини устига туз сепган ҳолда дастурхонга тортинг. Шунингдек, унга лимон шарбати қуйиб истеъмол қилинса, янада мазали бўлади.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Телеканаллар сони иккитага кўпаяди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: