Кексалар – бебаҳо бойлигимиз
Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат ижтимоий буюртмаси сифатида молиялаштирилган ушбу лойиҳа доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини ёритиш бўйича журналистлар ўртасида танлов ўтказилган эди.
Мазкур танловда олтмишга яқин журналистлар икки юздан зиёд публицистик материаллари билан иштирок этди. Тадбирда танлов ғолиблари ва совриндорлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Майна ҲАСАНОВА,
“Sog‘lom avlod”мухбири