Ҳушёрлик – талофатсиз яшаш сири

Хонадонда фарзанднинг дунёга келиши – улуғ неъматга эга бўлиш, беқиёс бахт ҳисобланади. Бола туғилганда ота-она, яқин қариндош-уруғлар қалби ширин орзу-умидларга тўлади.

Лекин, кўз олдимизда улғайиб бораётган фарзандларимизни назоратсиз қолдириш ва уларга зарур ҳаётий қоидаларни ўргатмаслик натижасида турли кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши, шодлик қайғуга айланиши мумкин. Сўнгра “бу бахтсиз ҳолатларнинг сабабчиси ким” деган саволларга жавоб излаш бошланади. Ана шундай кўнгилсизликлардан бири ёнғиннинг аянчли оқибатларидир.

Афсуски, кўпчилик фуқароларимиз ёнғинга эътиборсизлик билан қарашади. Одатда ушбу фалокатнинг содир бўлиши, инсонларнинг очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизликлари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилмасликлари, электр жиҳозлари ҳамда иситиш мосламаларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш натижасида келиб чиқади. Ёнғиннинг содир бўлишида болаларнинг шўхлиги, ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабаб бўлмоқда. Энг ачинарлиси, бунда биринчи навбатда болалар жабр кўришади.

Аслида унинг келиб чиқишига сабабчи бўлган ёш болалар қилаётган ишларининг охир-оқибатига тушуниб етмайдилар. Улар шўх, ўйинқароқ бўлиб, одатда ҳамма нарсани синаб кўришни хуш кўрадилар. Агарда фарзандларимизга оловнинг хатари ҳақида керакли маълумотлар берилса, кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мумкин.

Ҳар бир ёнғин инсонлар ҳаётига, уларнинг яқинларига хавф солиши ва кўп машаққатлар эвазига бунёд этилган уй-жойларини, йиллаб йиғиб тўплаган мол-мулкларини бир зумда ёниб кетишига олиб келиши мумкин.

Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва фарзандларингизни, уй-жойингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз.

 

Ёнғинни олдини олишда қуйидаги хавфсизлик қоидалари талабларига риоя қилишни ва фарзандларингизга ўргатишингизни сўраб қоламиз:

– ёш болаларни уйда қаровсиз қолдирманг ва уларга олов билан боғлиқ уй юмушларини буюрманг;

– ёш болаларга оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари юзасидан доимо тушунчалар бериб боринг ва фалокат пайтида тўғри ҳаракатланиш тартиблари юзасидан биргаликда машғулотлар ўтказинг;

– тутаб ётган хонанинг ойналарини ланг очманг, бу ҳолат оловни тез алангаланишига сабаб бўлади;

– кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлган пайтда лифтдан фойдаланманг;

– болалар хонада газ ҳидини сезсалар, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланмасин. Дарҳол хонани шамоллатиш чорасини кўрсин, газ жўмраги орқали газ ўчирилгандан сўнг ҳам газ ҳидини сезсалар, бу ҳақда катталарга ёки шошилинч равишда “104” рақамига хабар берсин;

Яна ўқинг:  ҚУЛУПНАЙЛИ ПИРОГ

 

Жалолиддин ҲАКИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси катта муҳандиси, майор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: