Тоғрайҳоннинг шифобахшлиги хусусида нималарни биламиз?

Тоғрайҳон лабгуллилар оиласига мансуб кўп йиллик ўт бўлиб, бўйи 30–60 см га етади. Ўсимликнинг пояси тўрт қиррали, юқори қисми шохланган бўлади. Барглари тухумсимон ёки чўзиқ, учи нишли, асоси кенг, понасимон кўринишга эга. Тоғрайҳон гуллари поянинг ёки новдаларнинг уч қисмида деярли бандсиз жойлашган бўлиб, рўваксимон шаклда тўп – гулни ташкил қилади. Меваcи – тўртта ёнғоқча.

У июнь – август ойларида гуллайди. Тоғрайҳон Тошкент, Андижон, Фарғона, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги барча тоғли ҳудудларда майда тошли, чириндига бой бўлган қўнғир ва қоратупроқларда ўсади. Ҳозирги кунда унинг хонаки турлари ҳамма ерда ўстирилади.

Тоғрайҳон ошкўк ва зиравор сифатидагина эмас, балки шифобахшлиги билан халқ орасида машҳур.

Тоғрайҳон таркибида 2, 2 % эфир мойи, 6-% танид моддаси, микроэлементлар, органик кислоталар, витамин С, каротин каби моддалар мавжуд.

Халқ табобатида тоғрайҳон ўтидан тайёрланган дамлама терлатувчи омил сифатида шамоллаш билан боғлиқ бўлган касалликларга тавсия этилади. Шунингдек, у меъда-ичак фаолиятиниг сустлигида, умумий дармонсизликда ҳам даво сифатида ишлатилади.

Тоғрайҳон Оригонум вулгаре бош оғриғида, уйқусизликда (бунинг учун ўсимликдан тайёрланган дамлама билан бош ювилиши лозим), рахит касаллигида компресс сифатида қўлланилади. Ўсимлик дамламаси йўтал, нафас сиқиш, ўпка касаллигида ҳам истеъмол қилинса, яхши бўлади.

Олим С. Саҳобиддиновнинг маълумотларига кўра, тоғрайҳон билан узум сиркасининг аралашмаси кўнгил айниш ҳамда қайт қилишни қолдирувчи омил сифатида ишлатилади. Ўсимлик ўтидан тайёрланган дамлама ҳиқчоқни тўхтатади. Тоғрайҳон ўтидан тайёрланган кукун ҳидланса тумовга фойда қилади.

Илмий тиббиётда тоғрайҳон дамламаси ичак фаолияти заифлашганда ишлатилади. Иштаҳа очувчи, овқатнинг ҳазм бўлишини яхшиловчи, сийдик ва ел ҳайдовчи, балғам кўчирувчи, гижжа ҳайдовчи восита сифатида ҳам тавсия этилади.

Уй шароитида бу ўтдан дори-дармон тайёрлаш учун икки чой қошиқ майдаланган тоғрайҳон олиб, 400 грамм қайноқ сув билан дамланади. Мазкур дамламани бир сутка давомида истеъмол қилиш мумкин.

Тоғрайҳонли мойни тайёрлаш учун эса бир сиқим майдаланган райҳон ўтига 0, 5 литр зайтун ёки писта (кунгабоқар) мойи билан аралаштириб, 8 соат давомида дамлаб қўйилади. Сўнгра эзиб, докада сузилади. Бу мой пахтага шимдирилиб, тиш ковагига қўйилса оғриққа барҳам беради.

Яна ўқинг:  Тиниқиб ухлашнинг сири

Ўзбекистоннинг шифобахш ўсимликларидан бири бўлган тоғрайҳоннинг кейинги пайтларда камайиб кетаётгани кишини ташвишга солмоқда.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, тоғрайҳонни иложи борича гуллагандан кейин ўриб олиш керак, чунки бу даврда ўсимликнинг шифобахшлик хусусияти қиёмига етган бўлади. Ўсимликни вақтидан илгари, илдизи билан юлиб олиш, унинг камайиб кетишига сабаб бўлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: