Асабни асраш борасида буюклар нима дейди?

Ҳамма касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари асабга бориб тақалади. Чунки асаб тизимининг қўзғалиши барча касалликлар асоси ҳисобланади. Бу ҳақида буюк олимлар шундай дейишган.

 

Одам умрини қисқа қилувчи таъсирлардан энг ярамаси асабнинг бузилиши ва номатлуб одатлар: ғам, ташвиш, қўрқув, зерикиш, кўз ёши, кўролмаслик ва ғанимликдир.

Х. Гуфеланд

 

Ҳасад давосиз дарддир. Бу дардга йўлиққанлар ҳамиша бировнинг шодлигидан ғамнок бўладилар.

Ибн ал – Мукаффо

 

Организм учун салбий туйғулар мана булар: бахиллик, қаҳр, хуноблик, рашк, даҳшат, иккиланиш, шубҳа, уят, саросималик, жаҳл, нафрат, қониқмаслик, ачиниш, ғам, хафагарчилик, виждон азоби, тоқатсизлик, макр, норизолик, ноумидлик, ранжиш, ташвиш, озор, қўрқиш, хўрлик, ҳақорат, ёмон кўриш, адоват.

А. Н. Лук

 

Ким ёмонлик уруғини экса, пушаймонлик мевасини ўриб олади.

Саъдий Шерозий

 

Биринчи ноҳақ айблаш писанд қилинмайди, иккинчи ноҳақ айбланиш оғир ботади, учинчи марта айбланиш жароҳат қолдиради, тўртинчи айбланиш ўлдиради.

Ф. Вольтер

 

Руҳий азоб чекиш касаллик келтиради, азоб – уқубатни оғирлаштиради.

И. Л. Данилевский

 

Қўпол, бировнинг севинчини кўролмайдиган одам фақат ўз яқинларинигина инфаркт қилиб қўймай, балки ўзини ҳам ҳалокат гирдобига йўлиқтиради.

З. Янушкевичус

 

Кўз ёши ёмғирдек ўтиб кетади, сўнг одам қушдек енгил бўлади, тиниб – тинчийди.

И. С. Тургенев

 

Ҳеч қандай ғам даҳшатли эмас, лекин ундан қўрқиш хавфлидир.

Чокке

 

Ғамга берилсанг, у сени баттар гирдобга тортади.

В. Шекспир

 

Заҳар киши бировга зарар келтиргунга қадар ўзига зарар келтиради.

Августин

 

Ҳаётий ташвиш, машмашалар ҳам ўзича касаллик оқибатларидир.

М. Я. Мудров

Яна ўқинг:  Тарбия

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: