“Қиймали шарча” таоми

Зарур масаллиқлар: 2 ош қошиқ сариёғ, 1 та пиёз, 500 гр. қийма, 1 та тухум, 1/3 стакан нон ушоғи, 1/4 стакан сут, таъбга кўра мурч, туз, озгина қизил қалампир талқони, жамбил ва петрушка керак бўлади.

Тайёрланиши: майда тўғралган пиёзни эритилган сариёғда оч жигарранг тусга киргунча қовуриб оламиз. Сўнгра қовурилган пиёз ва бошқа барча масаллиқларни қиймага қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз ва ўртача шаклдаги шарчалар ясаймиз.

Қиймали шарчаларни печда 20-25 дақиқа давомида қизаргунча пишириб оламиз. Тайёр бўлган қиймали шарчаларни гуруч, ясмиқли ёки нўхатли шўрва ҳамда сабзавотлар билан истеъмол қилиш мумкин.

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Она соғлом – фарзанд омон, оила обод – юрт фаровон

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: