Анжир – жаннат меваси

Табобат ва тиббиётда анжирнинг мева ва баргларидан шифобахш восита сифатида фойдаланилади. Тўлиқ пишиб етилган меваси териб олинади ва ҳўллигида ёки қуритиб истеъмол қилинади.

Таркибидаги калий, натрий ва оқсил бўйича у ёнғоқ ва ўрик билан бемалол рақобатлаша олади. Тўйинтириш даражаси эса гўштникидан кам эмас. Мевасини сув ёки сутда қайнатиб ейилса, йўтал, томоқ оғриғини даволайди. Таркибида юрак фаолиятини яхшилайдиган калий тузи ҳам бор. Айниқса, қора анжир бод касалида ёрдам бериб, иммун тизимини мустаҳкамлайди. Ўпка сили, мушаклар ҳолсизланишида ҳам жуда фойдали. Таркибида темир моддаси кўп. Юрак тез уриши, бронхиал астма (зиққинафас), кўкрак оғриғи, ўпка пардаси яллиғланиши (плеврит)да шифоси беқиёс.

Шарбати қувват бағишловчи, иштаҳа очувчи, овқат ҳазм қилувчидир. Бундан ташқари ревматизм (бод), тери касалликлари, буйрак ва қовуқда тошлар пайдо бўлганида, жигар ҳажми катталашиб, оғриқ берганида шарбати ичилади.

Анжир баргидан узум ва меваларни қуритишда ишқор сифатида фойдаланилади. “Сути” эса тери касалликлари (сўгал, темиратки), чаён ва ари чаққанда даво мақсадида суртилади. Гарчи ушбу мева ўзида кўплаб фойдали хусусиятларни жамлаган бўлса-да, уни ейишни шифокорлар ҳаммага ҳам тавсия этавермайди. Анжир таркибида қанд моддаси кўплиги учун уни семизликка мойил инсонлар, қандли диабет билан оғриганлар кўп истеъмол қилмаганлари маъқул.

Яна ўқинг:  Хаёлпараст болалар: уларнинг диққатини жамлашда нималарга эътибор бериш лозим?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: