Чемпионат якунланди

Тошкент вилоятида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Оғир атлетика федерацияси томонидан Чирчиқ олимпия захиралари коллежида ташкил этилган чемпионатда юзга яқин полвон кураш олиб борди. Мусобақага бўлган қизиқиш ҳар йилгидан ҳам катта бўлди. Боиси, айнан шу турнирдан сўнг мураббийлар жорий йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этувчи спортчилар номини эълон қилади.

Эркаклар ўртасидаги вазни 56 килограммгача атлетлар баҳсида Бекзод Абдуҳамидов даст кўтаришда 95 килограмм, силтаб кўтаришда 116 килограмм натижани қайд этди. У иккикураш якунига кўра, 211 килограммлик натижа билан учта олтин медал соҳибига айланди.

62 килограммгача вазн тоифасида қатнашган Дониёрбек Саидназаров штангани даст кўтаришда 109 килограмм, силтаб кўтаришда 131 килограмм, иккикураш якунига кўра, 240 килограмм натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Хотин-қизлар ўртасида эса Манзура Мамасолиева, Мадина Мамасолиева, Дина Тожиева ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Меҳру муҳаббат – ҳаётий шиори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: