Чарақлаган офтоб – хушнудлик сабабчиси

Руҳиятимиздаги бу ўзгаришларга офтобнинг фойдали ультрабинафша нурлари туфайли теримиз ишлаб чиқарувчи Д витамини сабабчи экан. 80 фоиз “қуёш витаминни” офтобда қорайганимиз учун жигар ва тери ости ёғ қатламида йиғилади. Унинг 20 фоизи эса озиқ-овқат маҳсулотлари билан организмга тушади. Бир кунда 100 гр. лосось балиғини истеъмол қилиш ёки ёғли сут маҳсулотларини тановул этишдан кўра қуёшли кунларда очиқ ҳавода сайр этиш кўпроқ фойдалироқ, дейишмоқда мутахассислар.

Д витамини етишмовчилиги, айниқса, ортиқча вазнли инсонларда учрайди. Сабаби бу дармондори ёғда эрийди. Тери ости ёғ қатлами кўп одамларда ушбу витаминнинг миқдори қонда камайиб кетади. Шунингдек, кексаларда ҳам вақт ўтиши билан Д витамини ёмон ўзлаштирилади. Яна меъда-ичак тизимида яллиғланиш касалликлари, Крон хасталиги мавжуд беморларда ҳам бу витамин яхши сўрилмайди. Қондаги Д витамини миқдорини қон таҳлилини топшириб билиш мумкин. Организмда ушбу дармондори камайиб кетса, одамда остеопороз (суяклар мўртлиги), мушакларда бўшашиш, танада сурункали оғриқ, қандли диабетнинг 1 ва 2-тури кузатилади. Шунингдек, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яллиғланиши, ўткир юрак қон-томир касалликлари, ўпка етишмовчилиги, ревматоидли артрит кузатилади. Яна беморда руҳий тушкунлик, турли инфекцияларга тез чалинувчанликка мойиллик ҳамда хотиранинг сусайиши, саратон, эрта қариш аломатлари кўзга ташланади.

 

ГУЛШИРИН

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: