Коллежда тадбир
Тошкент тижорат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида “Оила қувончи – жамият таянчи” мавзусида маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда келажак авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланганлиги ҳақида атрофлича сўз юритдилар.
Йиғилганлар она ва бола саломатлигини кафолатлаш учун юртимизда тиббий хизмат сифати янги босқичга кўтарилгани, мамлакатимиз етакчи тиббиёт марказлари мутахассислари томонидан фертиль ёшидаги аёллар, болалар, уруш ҳамда меҳнат фахрийлари тиббий кўрикдан ўтказилаётгани, эрта ҳамда қариндошлар ўртасидаги турмушнинг салбий оқибатлари мавзуида ўзаро фикр алмашдилар.
Ўқувчилар “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган мақсад ва вазифалар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Маҳфуза ЖАЛИЛОВА,
Тошкент тижорат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси