Жазирамада оромбахш таом
Керакли маҳсулотлар: 1 литр қатиқ, 0, 5 литр газсиз минерал сув, 3 та картошка, 200 гр. ёғсиз колбаса, 4 та тухум, 3 та бодринг, 50 гр. кўк пиёз, 4-5 дона редиска, таъбга кўра кўкат, туз.
Тайёрланиши: картошка ва тухумларни қайнатинг. Сўнгра картошка, тухум ва колбасани кичик тўртбурчак шаклда, бодрингни ярим айлана, пиёз ва кўкатларни майдалаб тўғранг. Ҳаммасини бир идишга солиб, устидан яхшилаб аралаштирилган қатиқни солинг. Ушбу яхна таом суюқроқ бўлиши учун таъбга кўра минерал сув қўшишингиз мумкин. Туз сепиб, 1-2 соатга совутгичга қўйинг. Тайёр таомни шўрва каби косаларга сузиб, тўғралган кўкат билан безатишингиз мумкин.
БЕГОЙИМ