Маҳалла бор, эл турмуши обод

Айни кунда мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида давом этаётган фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда уларнинг маслаҳатчилари сайлов жараёнида юртдошларимиз фаол иштирок этмоқда.

Бу йилги сайловлар юртимиздаги барча фуқаролар йиғинларида ўзгача бир шукуҳ ва кайфият билан ўтказилмоқда. Ўз-ўзидан маълумки, ушбу жараёнда фуқароларимизда маҳалла фаолияти тўғрисида турли саволлар юзага келмоқда. Қуйида юртдошларимиздан келган саволларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви бош мутахассиси Элмурод ҚАРШИЕВнинг жавобларини ҳавола этамиз.

 

– Менинг уч нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим II гуруҳ ногирони. Қонунларда маҳалла томонидан кам таъминланган оилаларга қандай ёрдам берилиши кўзда тутилган?

Сурайё ҲОШИМОВА,

Сирдарё вилояти

 

Фуқаролар йиғини органларининг фаолиятини ташкил этишни унинг кенгаши ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) амалга оширади. Кам таъминланган оилалар, етим болалар, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, табиий офатлар ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади. Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишни таъминлайди.

 

 

– Жиноий жавобгарлик туфайли ярашув институтида иши кўрилаётган фуқарога қонун тарафдан қандай имтиёзлар белгиланган?

Даврон ЖЎРАЕВ,

Фарғона вилояти

 

Ярашув тўғрисидаги ишларни юритишда қисқа муддатда тарафлар ўртасидаги низо бартараф этилади ва ортиқча сарф-харажатнинг олдини олади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи жиноий жавобгарликдан озод қилиниб, “судланган” деган тамғадан фориғ қилинади.

 

 

– Уйимиз ёнида пойабзал ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд. Ундан чиқаётган зарарли ҳидга баъзида нафас олишга қийналамиз. Маҳалла тадбиркорлик субъектлари устидан назорат қилиб, унинг фаолиятини тартибга солишга ҳақлими?

Адҳам КАМОЛОВ, Самарқанд вилояти

 

– Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тегишли давлат органларига ва бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритади.

Ўзига тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолияти субъектларини, шу жумладан, сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш ва тикиш бўйича устахоналарни, халқ ҳунармандчилиги цехларини ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади.

Яна ўқинг:  ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИ

 

 

Маҳаллада яраштириш комиссияси фаолияти йўлга қўйилганидан хабарим бор. Уларни фуқароларни ҳимоя қилишдаги ўрни қай тартибда белгиланган ва қандай ваколатларга эга?

Дилноза АШУРОВА, Гулистон шаҳри

 

– Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси тўғрисида намунавий низом мавжуд. Ушбу низом ва “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси фаолиятини тартибга солади.

Яраштириш комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу намунавий Низомга мувофиқ амалга оширади.

Яраштириш комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида юритади.

Ушбу комиссиясининг мақсади фуқароларнинг оилада ва маҳаллаларда тинч-осойишта, ҳамжиҳатликда яшашига кўмаклашиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини миллий ва маънавий қадриятларимизга таянган ҳолда кенг тарғиб этиш орқали маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.

 

 

Қўшним сурункали равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилади. Оқибатда маҳалламизда тез-тез жанжал чиқишига сабаб бўлади. Унга нисбатан қонуний чора кўришга маҳалла раисининг хуқуқи борми?

Эргаш ХОЛМУРОДОВ, Наманган шаҳри

 

– Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради. Демак, уларга нисбатан чора кўришга маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳаққи бор.

 

Чарос ХУШВАҚТОВА ёзиб олди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: