Хусусий тиббиёт муассасалари акушерлик фаолиятини юритишга ҳақлими?

Яқинда интернет тармоғида Самарқанд шаҳрида бундан бир ярим йил аввал, аниқроғи 2017 йил бошида сунъий йўл билан дунёга келган чақалоқлар савдоси ва аборт билан шуғулланган Наргиза Санахонова бошқарувидаги хусусий “туғуруқхона” аниқлангани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди.

Маълум бўлишича, ушбу хусусий тиббиёт муассасаси бирламчи бўғинда ҳисобда туришдан қочган, ҳеч бир тиббиёт муассасасида назоратда бўлмаган ҳомиладор аёлларни туғдириб, тақиқланган тиббий хизмат фаолияти билан шуғулланиб келган. Прокуратура ходимларининг текширувларидан сўнг муассасанинг масъул шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Рўй берган ушбу ноқонуний ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ушбу йўналишдаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, хусусий тиббиёт ташкилоти фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатиш, айниқса, фаолияти тўхтатилган хусусий клиникага қайта лицензия бериш тартиби ва шартларини қайта кўриб чиқиш кераклигини кўрсатди. Гап инсон саломатлиги ва ҳаёти ҳақида борар экан, бунда ҳар бир масалага чуқур ёндашиш ва қатъий талаблар асосида ишлаш лозим.

Халқаро экспертларнинг фикрича, Ўзбекистонда чақалоқлар ўлимини нотўғри қайд қилиш ҳолатлари учрайди. Натижада айрим минтақаларда бу борадаги кўрсаткичлар камаяди.

 Туғилиш ва ўлимнинг барча ҳолатларини аниқ қайд қилиш, нафақат аҳолининг табиий ҳаракати юзасидан ишончли статистик маълумот олишда, балки болалар ҳуқуқини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қайд қилиш чоғидаги хатолар болаларнинг давлат томонидан бериладиган ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини чеклаб, уларни фамилия ва фуқаролик олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин. Қолаверса, болаларнинг яшаб кетиш имкониятларини оширишга қаратилган сиёсатнинг соғлом туғилган ва дунёдан ўтган фуқаролар ҳақидаги ишончли маълумот мавжудлигига ҳам боғлиқ.

Шундай экан, энг аввало, инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун бўлмоғи лозим. Айниқса, фарзандларимиз саломатлиги ва уларнинг хавф-хатарсиз вояга етишида биз катталар доимо масъулмиз.


 

Эльмира БОСИТХОНОВА,

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:

Хусусий тиббиёт муассасаларига акушерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмаган. Бу чекловлар тегишли қонунчилик ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Хусусусий тиббиёт муассасалари фақат гинекология тиббий ихтисослиги доирасидагина фаолият олиб бориши мумкин. Соддароқ айтганда, гинекология – бу фақат хотин-қизларга хос бўлган касалликларни даволайдиган тиббий ихтисослик тури ҳисобланади. Акушерлик эса ҳомиладорлик, туғиш жараёни ва туғуруқдан кейинги ҳолатни ўрганувчи ва тиббий ёрдам кўрсатувчи ихтисосликдир. Кўриниб турибдики, ҳомилани ривожлантиришдан тўхтатиш (аборт қилиш) бу акушерлик ихтисослигига тегишли аралашувдир. Шу сабабдан ҳомилани тўхтатишни фақат акушерлик бўйича фаолият юритадиган давлат тиббий муассасаси амалга ошириши лозим.


 

Яна ўқинг:  “Она тили”мизни тилшунослик исканжасидан қутқарайлик!

Фарҳод РАҲИМҚУЛОВ,

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нодавлат ташкилотларининг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи:

– Соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусий тиббиёт ташкилотлари учун туғуруқни қабул қилиш фаолияти тақиқланган тиббий фаолият тури рўйхатига киритилган. Шу боис ушбу ихтисослик тури бўйича лицензия ҳам берилмайди. Хусусий тиббиёт ташкилотларининг бундай фаолият билан шуғулланиши эса ноқонуний фаолият сифатида баҳоланиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

 

Д. АЗИМОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: