Ажойиб нонушта
Керакли масаллиқлар: 2 та тухум, батон нон, ½ пиёла сут, 50 гр. пишлоқ, таъбга кўра ванилин, долчин ва ўсимлик ёғи керак бўлади.
Тайёрланиши: Дастлаб батон нони бўлакларга бўлиб олинади. Алоҳида идишга тухум, ванилин, долчин ва сутни солиб, кўпиртиргич ёрдамида аралаштиралади. Товага ўсимлик ёғи солиниб, нон бўлаклари аралашмага ботириб олинади, сўнгра ёғда икки томони қизаргунча қовурилади. Шундан кейин уни совимасдан ликобчаларга солиб, устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади ва дастурхонга тортилади.
БЕГОЙИМ