Emotiv EEG ўй-хаёлни ўқий оладиган ғаройиб қурилма

Киши ўй-хаёлини ўқий олиш, инсоният тарихида афсунгарлик сифатида қаралар эди. Америка олимлари томонидан яратилган кашфиёт хаёлий рўёни ҳақиқатга айлантирди, десак муболаға бўлмайди.

Гап шундаки, мазкур янгилик ўз фикрини мустақил ифодалай олмайдиган кишиларнинг сўзларини ўқиб олишга ёрдам беради.

Қизиғи, эндиликда киши ҳис-туйғулари ҳам электрон қурлима орқали бошқарила бошланди. Янги ускунага Emotiv EEG дея ном берилди. Бу қурилма ўзининг илк синовидан муваффақиятли ўтди. Унинг ишлаш механизми ҳам жуда оддий – гаджет электрон тўлқин орқали бош мияни сканердан ўтказиб, сўзлар ва тасвирни ҳосил қилади. Қабул қилинган ёзувли тасвирни ускуна экранига узатади. Бу тасвир эса кишини нима исташини атрофдагиларга тушунтириб беради. Ускуна аввало имконияти чекланган кишилар, ақлий заиф ва асаб касаллигига чалинган беморлар учун тавсия этилади.

Қурилма текширувидан илк маротаба Паркинсон хасталигига чалинган киши ўтди. Ускуна беморнинг сув исташини, сўнгра бунинг учун раҳмат айтганини маълум қилди.

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Соғлом руҳ танни даволайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: