Соғлом авлод – келажак пойдевори
Пойтахтимиздаги “Чинобод” сиҳатгоҳида “Соғлом авлод – келажак пойдевори” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда меҳмонлар юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, спортчи болажонларнинг чиқишлари барчага бирдек хуш кайфият улашди.
Ўз мухбиримиз