Беғубор болалик тасвири
Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма номидаги халқаро маданият карвон саройида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларининг “Нигоҳ – 2016” расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Соғлом она ва бола йилига бағишлаб ташкил этилган кўргазмада ўқувчиларнинг юзга яқин ижодий иши намойиш этилмоқда. Уларда юртимиздаги меъморий обидалар, миллий қадриятларимиз, беғубор болалик акс эттирилган.