Мамлакатимизда паспорт тизимининг ўрни

Бугунги кунда мустақил давлатимизнинг асосий вазифаларидан бири жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир.

Ана шундай мураккаб вазифаларни амалга ошириш учун истиқлол йилларида республикамизда улуғвор ишлар амалга оширилди. Жумладан, паспорт тизимини такомиллаштириш юзасидан аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ўзида ифода этувчи кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилди.

Давлат органлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ижтимоий ҳавфсизликни таъминлаш саналиб, ушбу муаммоларни ҳал қилишда паспорт тизими муҳим роль ўйнайди. Ушбу тизим жиноят ёхуд маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган, тергов органларидан, суддан қочиб юрган ҳамда суд қарорини бажаришдан бош тортиб юрган айрим шахсларни излаш ва фош этиш механизмининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.

Паспорт тизимининг фуқароларнинг нафақат конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, балки аҳолини рўйхатга олиш, жамоат тартиби ва хавфсизлиги, шунингдек, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш жараёнидаги ўрни, миграцион жараёнларга бевосита ҳамда билвосита таъсирини тадқиқ қилиш ҳам ушбу ишнинг бугунги кундаги аҳамиятини оширмоқда.

Мамлакатимизда фуқароларни жаҳон талабларига мос бўлган биометрик ҳужжатлар билан таъминлаш ва ҳисобга олиш механизмининг янгилиги осойишталик йўлида катта аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, паспорт тизимининг турли жиноятлардан огоҳ этиш ҳамда уларнинг олдини олишдаги аҳамияти кундан кунга ортиб бормоқда. Бундан ташқари мазкур тизим ҳуқуққа хилоф турли хилдаги фаолият содир этишга олиб келувчи айрим сабаб ва омилларни бартараф этишни таъминлайди.

Улуғбек АТАЖАНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси тингловчиси

Яна ўқинг:  “Орзу” салати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: