Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда

«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулотимизга айланган тиббий аппаратлар ва малакали усталарнинг ускуналарни териш жараёнлари билан танишдилар.

Машҳур “СHIRANA” Словакия бренди томонидан ишлаб чиқариладиган наркоз-нафас аппаратлари ва ўпканинг сунъий нафас аппаратлари бугунги кунда нафақат хориж давлатлари, Ўзбекистоннинг ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади.

Заводнинг расмий очилиши 2021 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди. Ушбу тадбирда Словакиянинг юқори мансабдор шахслари – Словакия ТИВ Давлат котиби Ингрид Бродскова, Ўзбекистоннинг Инновацион ривожланиш вазири И.Й.Абдураҳмонов, Словакия ва Россия элчилари Ян Бори ва В.Тюрденевлар қатнашди.

Бренднинг ташкил топиши тарихидан маълумки: 1935 йилда ташкил топган Европанинг машҳур «CHIRANA» тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқарувчиси бугунги кунга келиб, Шарқий Европанинг тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчилардан биридир.
50-йилларда собиқ Иттифоқнинг бозорини эгаллаган «CHIRANA» тиббиёт жиҳозлари ўзини ишончлилиги, бошқариш ва хизмат кўрсатишда содда, анестезиолог-реаниматологларнинг ҳамёнбоп ёрдамчилари сифатида кўрсатиб келмоқда.

Айтиш жоизки, ҳозирги кунга қадар Ўзбекистоннинг бир қатор шифохона ва клиникаларида аллақачон ўз ресурсларини ўтаётган ANEMAT русумли тиббий аппаратлар самарали ишлатилиб келинмоқда.

Компаниянинг асосий стратегик вазифаси Ўзбекистон Республикасида наркоз-нафас аппаратлари ва ўпканинг сунъий нафас аппаратлари, тиббиёт консоллари, симуляторларни ишлаб чиқариш бўйича кучли ишлаб чиқариш комплексини яратишдан ва республиканинг барча тиббиёт муассасаларини дунё даражасидаги, мукаммал сервис хизмат кўрсатишга эга бўлган асбоб-ускуналар билан жиҳозлашдан иборат.

Бугунги кунга келиб, тиббиёт техникасининг 70 га яқин бирлиги ишлаб чиқарилди. Айнан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ИИВ Марказий госпитали, 1-шаҳар клиник шифохонаси, «DMC» клиникаси ва бошқа даволаш муассасаларига ўрнатилган ўпканинг сунъий нафас аппаратлари аллақачон 10 минг соатлик эксплуатация муддатларини ўтаб келмоқда ва ҳар бир аппарат ўзини ижобий томондан намоён қилмоқда. Шу билан бир вақтда Словакиянинг Ўзбекистондаги «CHIRANA» компанияси томонидан даставвал ишлаб чиқарилган кўпгина аппаратлари қайта текширувдан ўтказилди.
Тегишли сервис хизмат кўрсатиш имконияти йўқлигидан шифохоналарнинг омборларида турган аппаратларда таъмирлаш ишлари ва сервис хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилиб, қайта эксплуатацияга топширилдию.

Ҳар ойда «Chirana Аsia» заводининг Ўқув марказида Ўзбекистоннинг таниқли реаниматолог-анестезиологлари ўқув-семинарлари ўтказадилар, заводнинг етакчи мутахассислари томонидан эса семинар қатнашчиларини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни амалда қўлланилиши ва ушбу жиҳозларнинг имкониятлари билан таништириб борадилар.


Тождор вирус пандемиясининг турли штаммлари авж олган даврда, ўпканинг сунъий нафас аппаратлари билан бир вақтда, ковид марказлари ва жонлантириш бўлимларида қўлланилиб келинаётган турли русумдаги сунъий нафас олиш аппаратларига мос келувчи универсал нафас олиш контурлари, иссиқлик-намлик алмашувчи фильтрлар, небулайзерлик кислороддан нафас олиш ниқоблари ва фаол кислород терапияси ниқоблари ва бошқа шу каби сарфлаш материалларининг етишмоқчилиги юзага келган бўлиб, бизнинг корхонамиз ушбу сарфлаш материалларини Ўзбекистон ва Россия заводлари омборларидан зарурий миқдорда етказиб бериш имкониятига эга.

Бугунги кунда, ишонч ва ғурур билан айтиш жоизки, Ўзбекистонда ҳам бутун дунё томонидан эътироф этилган бренд остидаги тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани айни ҳақиқат.

Тез кунларда Марказий Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг турли давлатлари тиббиёт муассасаларида «Made in Uzbekisтан» (Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган) бренди кенг тарқалишига ишонч билдириб қоламиз.

Яна ўқинг:  Математиклар анжумани

Марям АҲМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: