Соғлом тишлар – соғлом табассум

Тишлар оғриганда уй шароитида турли хил дори воситаларидан фойдаланамиз. Улар тиш учун безарар бўлиб, вақтинча оғриқ қолдириши мумкин. Шу каби ҳолатларда зудлик билан врач стоматолог ҳузурига бориб, ўз вақтида даволаш муолажасини олиш лозим.

Таркибига табиий гиёҳлар қўшилган тиш пас­талари тишларни оз бўлса-да касалликлардан ҳимоя қилади ҳамда милк касалликларида фойда беради. Милклар касалланмаслиги учун тишлар орасига тошлар йиғилиб қолмаслигига аҳамият бериш лозим. Тишларни ўз вақтида даволаш эса бунинг келгусида оғир оқибатларга олиб келишини олдини олади.

Оғиз бўшлиғини ҳафтада 1-2 марта маврак (шалфей), мойчечак (ромашка) дамламаси билан чайиб турилса, турли милк касалликлари бартараф этилади. Шу жумладан, кальцийга бой бўлган маҳсулотлардан ҳар куни истеъмол қилиш тишларни бақувват ва узоқ йиллар давомида соғлом хизмат қилишини таъминлайди.

Милкларни мустаҳкамлаш учун уларни ички ва ташқи томондан бармоқлар (бош ва кўрсаткич бармоқлар) билан ушлаб, бир дақиқа давомида массаж қилиб туриш мумкин. Тишларни тозалаётганда милклар ҳадеб қонайверса стоматолог врачга мурожаат қилиш керак. Сабаби, милкларнинг қонаши милк касалликларидан дарак беради. Буни эса ўз вақтида даволаш зарур.

Болалар ҳам тиш ва оғиз бўшлиғи парваришига муҳтож бўлади. Сут тишларини ҳам доимий тишлар каби парвариш қилинади. Бола 2 ёшга тўлгач, овқатдан сўнг оғзини чайқашга, ­3 ёшида уни кичикроқ ва юмшоқ тиш чўткадан фойдаланишга ўргатиш керак.

Дастлаб бола тиш пастаси ишлатмай қуруқ чўткадан фойдаланиши лозим. Сўнгра тиш пастасини чўткасига суртиб бериш керак. Болалар учун мўлжалланган махсус тиш чўткалари ва тиш пасталари дорихоналарида сотилади. Улар айнан боланинг тиши учун махсус тайёрланган бўлиб, безарардир.

Тиш протезлари, яъни олинадиган ва олинмайдиган, кўприксимон протезларга ҳам алоҳида эътибор талаб этилади. Ҳар қандай протез тагида ҳам овқат қолдиқлари қолади. Олинадиган протездан овқат қолдиқларини тиш пастаси ва чўтка билан кетказиш осон (олдин протезни оғиз бўшлиғидан чиқариб олинади). Протезларни кечаси олиб қўйиш ва чўтка билан тозалаш зарур.

Қуйма протезлар тагидаги овқат қолдиқларининг анчагина қисми оғизни чайқаб ташлаганда чиқиб кетади, лекин бир қисми металлнинг ички юзасига ёпишиб қолади. Олинадиган протезлар туфайли оғизда ёқимсиз сезгилар пайдо бўлса ҳамда протезларнинг тури ва эски-янгилигидан қатъий назар бироз ноқулай бўлса, дарҳол врачга мурожаат қилиш зарур.

Яна ўқинг:  Бадиий гимнастика

Стоматолог Маъруфжон ЯРМУҲАММЕДОВ тавсиялари асосида Наргиза УГЛАМОВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: